00:02 / 17.07.2023
298

Италия огоҳлантирмоқда: Европада хаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкин

Италия огоҳлантирмоқда: Европада хаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкин

Европа ва Шимолий Африкани ёндираётган жазирама баъзи жойларда рекорд даражага етиши мумкин. Италияда 48,8 даража кутилаётгани мамлакат ҳукумати ва аҳолисида хавотир уйғотди. Испания, Франция, Греция, Хорватия ва Туркияда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши мумкин.

Италияда ўнта шаҳар, жумладан, Флоренция ва Рим учун қизил огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ерда ҳарорат 48,8 даражага етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Сешанба куни мамлакат шимолида 40 ёшлардаги эркак ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида вафот этди.
 
Италия матбуоти Лоди шаҳридаги пиёдалар ўтиш жойи учун асфальт чизаётган эркак ҳушидан кетгани ва ўзи олиб кетилган касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берди. Италиялик сиёсатчи Никола Фратоянни, “Биз чидаб бўлмас жазирама тўлқини олдида турибмиз” - деди.

Лодидаги ўлим ҳодисасига тўхталар экан, Фратоянни куннинг энг иссиқ вақтида содир бўлиши мумкин бўлган фожиаларнинг олдини олиш учун чора кўришни кечиктирмаслик кераклигини айтди. Мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар ҳам жазирама туфайли ҳушидан кетаётгани ҳақида хабарлар бор.
 
Италия оммавий ахборот воситалари иссиқ тўлқинни Дантенинг «Дўзах» фильмидаги қаҳрамонга асосланиб, Серберус деб атади. Европада ҳаво ҳарорати қайд этила бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич Италияда аниқланди. Ситсилия оролидаги Сиракуза шаҳрида термометрлар 2021 йил августида 48,8 даражани кўрсатган эди.
 
Метеорология агентлиги Туркияда 12-18 июль кунлари учун "Мавсумий об-ҳаво меъёрларининг жанубий ва ғарбий ҳудудларда 5-10 даража юқори, бошқа ҳудудларда эса 2-6 даража юқори бўлиши тахмин қилинмоқда" деб огоҳлантирди. Шунга кўра, жума куни Анталияда ҳаво ҳарорати 44 даражага етиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.
 
Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йили Европада жазирама тўлқини билан боғлиқ асоратлар туфайли, 60 минг киши ҳалок бўлган. Лейптсиг университети ходими Карстен Хаустейннинг фикрича, бу ой тарихдаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилиши мумкин: “Тарихдаги энг иссиқ ой деганда биз охирги 120 000 йилдаги энг иссиқ ойни назарда тутяпмиз. Кейинги бир неча кун ичида жанубий яримшарда ҳарорат бироз пасаяди, аммо июль ва август ойларида El Ninio кучайгани сабабли, биз иссиқ кунларни кўришимиз мумкин" деди Карстен Хаустейн.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия огоҳлантирмоқда: Европада хаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкин
ePN