date
views 182

«Капитолийга ҳужум» иши доирасида Трампга учта айблов қўйилади

«Капитолийга ҳужум» иши доирасида Трампга учта айблов қўйилади
Фото: AP

АҚШ Адлия вазирлиги собиқ президент Доналд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кириш иши бўйича учта айблов қўйди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Янги айбловлар АҚШ расмийларини алдаш мақсадида жиноий тил бириктириш ва гувоҳларга таъсир ўтказиш бўйича моддаларни ўз ичига олади. Энди суд Адлия вазирлиги айбловларини тасдиқлаши керак.

18 июль куни Трамп ўз тарафдорлари Капитолийга бостириб кирган 2021 йил 6 январдаги воқеаларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинишини кутаётганини айтди. Махсус прокурор Жек Смит унга федерал тергов остида экани ҳақида хабар берган.

Трамп сўзларига кўра, у кенгайтирилган ҳакамлар ҳайъати ёки «катта ҳакамлар ҳайъати» деб аталадиган жюри олдида чиқиши лозим. Бу эса «деярли ҳар доим ҳибсга олиниши ва айблов эълон қилинишини» англатади.

Бу Трампга қарши учинчи жиноий айбловдир.

Аввалроқ, у ёзувчи Жан Керроллга нисбатан жинсий зўравонлик ва туҳматда айбдор деб топилган эди. Суд уни жабрланувчига 5 миллион доллар товон пули тўлашини тайинлади.

Трампга қарши яна бир иш махфий ҳужжатларни сақлаш билан боғлиқ. 2023 йил 9 июнь куни АҚШ прокуратураси тегишли айбловни қўйган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Капитолийга ҳужум» иши доирасида Трампга учта айблов қўйилади