
«Сталин юз минглаб полякларнинг ўлими учун жавобгар бўлган ҳарбий жиноятчи эди. Тарихий ҳақиқат шубҳа остига қўйилиши мумкин эмас», - дея қўшимча қилди Моравецкий Россия президентининг баёнотларини шарҳлар экан.
21 июль куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Путин Полша «Беларус ва Украина ерлари ҳақида орзу қилишини», Россия эса Беларусга қилинган ҳужумни ўзига қарши тажовуз сифатида кўришини айтди.
Россия президенти, шунингдек, Полшанинг ғарбий ҳудудларини «Сталин совғаси» деб атади ва «бу ҳақда Варшавадаги дўстларга эслатиб қўйишга» ваъда берди – у нимани назарда тутганини тушунтирмади.
Путиннинг баёнотлари Беларус Мудофаа вазирлиги томонидан Полша чегарасидан 30 километр узоқликда «Вагнер» ХҲК билан эълон қилинган қўшма машғулотлар фонида айтилган.
Варшава Беларусда «вагнерчилар» борлиги муносабати билан шарқий чегарага қўшимча қўшин ўтказишини эълон қилди. Германия мудофаа вазири Борис Писториус Полшани Германия ва НАТОнинг шарқий чегараларини ҳимоя қилишга тайёрлигига ишонтирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!