08:53 / 26.07.2023
231

Путин октябрда Хитойга боради. У Си Цзиньпин билан нимани муҳокама қилади?

Фото: AP Photo

Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Хитойга ташриф буюриши мумкин. Унинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков бу ҳақда маълумот берди.

Путин Хитойга ташриф таклифини олган, у “Бир макон, бир йўл” форуми бўлиб ўтадиган вақтда Пекинга бормоқчи.

“Маълумки, биз таклифнома олганмиз ва 'Бир макон, бир йўл' форуми доирасида Хитойга бориш ниятидамиз”, — деди Ушаков.

12 июль куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозир Хитой билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун мутлақо қулай давр эканини айтганди. 

Шу тариқа у Хитой раҳбари Си Цзиньпин россиялик ҳамкасбининг Пекинга ташрифини кутаётгани ҳақидаги сўзларига изоҳ берган.

Песков ташриф давомида кун тартибидаги мавзулардан бири икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўлишини маълум қилган. Москва ва Пекин жорий геосиёсий вазият юзасидан ҳам фикр алмашади.

Биринчи президентлик муддати бошланганидан бери Путин Хитойга 17 марта ташриф буюрган. Унинг сўнгги ташрифи 2022 йил 4 февралда бўлиб ўтган. У Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилишида иштирок этган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россияга охирги марта 2023 йил 20 мартда келганди. Путин ва Си Цзиньпиннинг 4 соатдан ортиқ давом этган норасмий музокараларида Хитой раҳбари россияликлар 2024 йилги президентлик сайловларида Путин номзодини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин октябрда Хитойга боради. У Си Цзиньпин билан нимани муҳокама қилади?
ePN