12:10 / 26.07.2023
311

Полша «Вагнер» билан курашиш учун махсус қисм ташкил қилади

Полша «Вагнер» билан курашиш учун махсус қисм ташкил қилади

Фото: РИА Новости

Полша «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси таҳдидига қарши туриш учун махсус сапёр қисмини тузади. Бу ҳақда Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак хабар берди.

Беларус президенти Александр Лукашенконинг Россия ёлланма аскарлари Варшава ҳудудига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига жавобан Сувалки йўлаги яқинида янги ҳарбий-муҳандислик баталйони жойлаштирилади.

«Беларус, Литва ва Россиянинг Калининград вилояти чегараси яқинида жойлашган Августов шаҳрида сапёр баталйони ташкил этилади. Биз шарқий қанот хавфсизлиги ҳақида қайғурамиз», деди Мудофаа вазири.

Аввалроқ, Александр Лукашенко Владимир Путин билан учрашувда Беларусда жойлашиб олган «Вагнер» жангчилари асабига тегаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, «вагнерчилар» Варшавага экскурсияга бормоқчи».


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полша «Вагнер» билан курашиш учун махсус қисм ташкил қилади
ePN