23:40 / 26.07.2023
151

Афғонистонда гўзаллик салонларининг барчаси ёпилди

Фото: Euronews 

“Толибон” ҳукумати Афғонистондаги гўзаллик салонларининг барчаси ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Аввалроқ салонлар эгаларига уларни ёпиш учун бир ой муддат берилганди.

“Толибон”нинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларга қарши курашиш вазирлиги гўзаллик салонларининг ёпилиши сабабини изоҳлаб, улар учун беҳуда пул сарфланаётгани, шунингдек, соч кўчириб ўтказиш ва қош териш кабилар шариатга зид эканини таъкидлаган.

Мутахассисларнинг фикрича, салонларнинг ёпилиши мамлакатда 60 минг иш ўрни йўқолишига олиб келади ва Афғонистон иқтисодиётига қаттиқ зарба беради.

Косметика сектори афғон аёлларининг ишлашига рухсат берилган охирги соҳалардан бири эди.

Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган тақиқлар

  • Афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши;
  • эркакларга аёллар учун кийим тикиш;
  • аёлларнинг эркак шифокорларга бориши;
  • аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши ва истироҳат боғига ташриф буюриши;
  • Афғонистонда оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши;
  • аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш тақиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда гўзаллик салонларининг барчаси ёпилди
ePN