Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхеньянда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди, дея хабар бермоқда "Корея овози" радиоси.
“Ким Чен Ин мудофаа вазири Шойгу билан учрашишдан ва у билан самимий саломлар алмашишдан мамнун бўлди... Музокараларда улар КХДР ва Россия ўртасидаги дўстликнинг чуқур тарихини эслашди, миллий мудофаа ва хавфсизлик соҳасида томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Шойгу Шимолий Корея раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини етказган.
Шунингдек, радионинг хабар беришича, музокаралардан сўнг улар бир-бирларига совғалар тақдим қилишган.
Россиянинг ҳарбий делегацияси мудофаа вазири раҳбарлигида сешанба куни Корея урушидаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Шимолий Кореяга етиб келган.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ташриф Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқичга айланади.
Расмий ташриф 27 июлга қадар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Hamster Kombat токенларини Ўзбекистонда қандай қонуний сотиш мумкин?
Фронтдаги вазият: Россия армияси Украинанинг муҳим қалъаси — Вуҳледарни деярли тўлиқ қуршаб олди