date
views 390

Россиянинг Таганрог шаҳрига ракета келиб тушди

Россиянинг Таганрог шаҳрига ракета келиб тушди

Россиянинг Ростов вилояти Таганрог шаҳрида кучли портлаш содир бўлди.

Ҳодиса санъат музейи ёнидаги Банковская майдонида содир бўлган. Камида тўрт киши жароҳатланган, автомобиллар ва кўп қаватли уйга зарар етган, қўшни биноларнинг ойналари синган. Портлаш содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб келган.

«Айни дамда 15 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, шифокорлар улар билан ишламоқда. Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг барчаси енгил жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар йўқ», деб ёзади Ростов вилояти губернатори Василий Голубев.

Губернаторнинг сўзларига кўра, портлашга ракетанинг келиб тушиши сабаб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Таганрог шаҳрига ракета келиб тушди