Германиядаги илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари Хитойдан давлат стипендияси олувчилар томонидан эҳтимолий жосусликдан ҳимояланиши керак, деди Германия таълим вазири Беттина Штарк-Ватцингер 29 июль, жума куни.
«Хитой илм-фан ва тадқиқотларда тобора кўпроқ рақобатчи ва тизимли рақибга айланиб бормоқда», деди вазир Эрланген ҳамда Нюрнбергдаги Фридрих-Александр номидаги университет (FAU)нинг ёндашувини юқори баҳолаб.
1 июндан бошлаб FAU фақат Хитой стипендиялар кенгаши (CSC) томонидан молиялаштириладиган бакалавриат ва магистратура талабаларини қабул қилмаслик ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади dpa. Штарк-Ватцингер стипендияни «Хитойнинг стратегик воситаси» деб атади, бу орқали ХХР чет элда билим олиш орқали технологик бўшлиқларни ёпишга ҳаракат қилмоқда.