date
views 133

“Доксури” тўфони Хитойга 420 миллион доллар зарар келтирди

Фото: Report.аz

“Доксури” тўфони Хитой шарқидаги Фуцзян провинциясига камида 3 миллиард юан (тахминан 420 миллион доллар) зарар келтирди. Тўфон натижасида ҳукумат 363 минг кишини эвакуация қилган. Бу ҳақда China Daily нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳалокат зонасида 1,5 миллионга яқин одам бор. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 10 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган. 90 та бино бутунлай вайрон бўлган, яна 5 мингга яқин бино шикастланган.

Аҳолини қутқариш учун ҳукумат 21 мингга яқин одамни, шу жумладан, 5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини сафарбар қилди.

Бундан ташқари, тайфун оқибатларини бартараф этишга қарийб 130 минг киши жалб этилган: электр узатиш линиялари ва алоқа тармоқларини тиклаш, йўлларни тозалаш, сув тошқинларининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Доксури” тўфони Хитойга 420 миллион доллар зарар келтирди