Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди

Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди
Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.

Аэропортда давлат раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Бугун Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар