date
views 13 542

Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди

Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди

Аль-Масджид ан-Набавий ислом оламида Макка шаҳридаги Байт-ул-Ҳарамдан кейинги энг муқаддас жой ҳисобланади.

Душанба куни содир этилган портлаш натижасида беш киши қурбон бўлган, олти киши оғир жароҳатланган, деб хабар беради Sky News Arabia телеканали.

Маълум қилинишича, жонига қасд қилган террорчи аввалига ичида мингдан ортиқ одам бўлган масжид ичига киришга ҳаракат қилган. У масжид олдидаги автотўхташ жойида портлаш қурилмасини ишга солган. Натижада тўхташ жойидаги бир нечта машина ёниб кетган.

Айтиб ўтганимиздек, ушбу масжид ислом оламидаги иккинчи энг муқаддас қадамжо.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди