date
views 853

Дубайлик миллионернинг рафиқаси ҳашаматдан чарчаб, ўз ҳаётининг “минус”лари ҳақида сўзлаб берди

Дубайлик миллионернинг рафиқаси ҳашаматдан чарчаб, ўз ҳаётининг “минус”лари ҳақида сўзлаб берди

Дубайлик миллионернинг рафиқаси ижтимоий тармоқларга ҳашаматли ҳаёт тарзи ҳақидаги видеоларни жойлаб боради ва бу ҳаётдан чарчагани ҳақида сўзлаб беради. Унинг бундай ҳаётнинг қийинчиликлари ҳақида ёритилган сўнгги постлари кенг муҳокама қилинди.

Фото: AdMe 

23 ёшли Линда Андраденинг бошига ҳақиқий бахт қуши қўнди. У араб “шаҳзодаси”га турмушга чиқди ва эртакдаги Жасминга қараганда яхшироқ яшай бошлади. Гарчи жуфтлик яқинда бойликка эришган бўлса-да, ҳозирда кўпчилик уларнинг ҳашаматли ҳаётини орзу қилади.

Фото: AdMe 

Линда ўз ҳаётини ижтимоий тармоқларда фаол ёритиб боради. Масалан, у видеолардан бирида кунига 16 000 доллар сарфлаши мумкинлигини айтиб ўтган.

Фото: AdMe 

Бундай провокацион видеолар Линда обуначиларининг кучли реакциясига сабаб бўлади. Баъзилар буларнинг барчаси ҳашаматли ҳаётни кўрсатиш деб баҳолайди, баъзилар салбий изоҳлар билдиради, бошқалар эса унинг ҳаётига чин дилдан қойил қолади.

Фото: AdMe 
Фото: AdMe 
Фото: AdMe 

Бироқ битта видео томошабинларни ҳайратда қолдирди. Унда қиз миллионернинг рафиқаси ҳаётидаги қийинчиликларни бўлишди.

Фото: AdMe 

Линда уни ўғирлаб кетишларидан қўрқишини, бундан ташқари, у йўлда обуначиларга саёҳат қилишдан ва жуда кўп совғалардан чарчагани ҳақида сўзлаб берган.

Бошқа шикоятлар қаторида Линда турмуш ўртоғининг ҳаддан ташқари иш билан бандлигини ва бошқа аёллар унга кўп эътибор қаратишини айтган.

Фото: AdMe 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундай ҳаёт ҳақидаги шикоятларга турли хил муносабат билдирган.

“Агар сизга буларнинг барчасидан дам олиш керак бўлса, мен ҳеч иккиланмасдан сиз билан ҳаётимни алмаштираман”;

“У сизга жуда кўп нарса сотиб олиб берадими? Мен билан баҳам кўринг”;

“Бундай ҳашаматли ҳаётда яшаш қийин бўлса керак”;

“Сиз ҳали ҳам шикоят қиляпсизми? Эҳтимол, сизда ҳеч қачон бировнинг ўрнида бўлиш имконияти бўлмагандир. Сиз миннатдор ва камтар бўлишингиз керак”, — деб фикр билдирган айрим фойдаланувчилар.

Бироқ Линданинг бундай ҳаётига умуман ҳасад қилмайдиганлар ҳам бор эди.

“Мен ҳеч қачон бундай ҳаёт кечирмасдим, бироқ сизда ҳаммаси борлигидан хурсандман”;

“Менга энг ёқадигани — саёҳат. Қолганлари мен учун ортиқчалик қилади”;

“Балки, у шунчаки турмуш ўртоғининг спорт кийимида ёнида ўтиришини ва уйдаги диванда чипс ейишини хоҳлар”;

“Бу ҳаёт мен учун эмас. Мен ўз ботқоғимда ҳам бахтлиман”;

“Эҳтимол, узоқ муддат бундай яшаш осон бўлмас. Баъзан ҳашаматли ҳаётда яшаш яхши, бироқ доимий эмас”; — дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайлик миллионернинг рафиқаси ҳашаматдан чарчаб, ўз ҳаётининг “минус”лари ҳақида сўзлаб берди