date
views 601

Қозоғистонда аҳолининг ўртача иш ҳақи қанча?

Фото: nur.kz

Қозоғистонда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича маълумотлар янгиланди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Ҳозирги даврдаги номинал иш ҳақининг ўртача арифметик қиймати 365 502 тенгени (тахминан 9 миллион 545 минг сўм) ташкил қилмоқда. 2023 йил иккинчи чорагида мамлакатда ўртача иш ҳақи 240 779 тенге (тахминан 6 миллион 288 минг сўм) бўлди.

“2022 йилнинг мос чорагига нисбатан ўсиш 17,1 фоизни (инфляцияни ҳисобга олмаганда), реал кўрсаткичда (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) 1,2 фоизга ошди”, — дейилади хабарда.

2022 йил иккинчи чорагига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг энг катта ўсиши қуйидаги соҳаларда кузатилган:

  • ахборот ва коммуникация – 36 фоиз;
  • транспорт ва омборларга жойлаш – 24,6 фоиз;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 23,7 фоиз;
  • улгуржи ва чакана савдо, автомобиль ва мототциклларни таъмирлаш – 21,8 фоиз;
  • таълим – 10,2 фоиз;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 15,6 фоиз.

Бироқ айрим ҳудудларда иш ҳақи даражасининг пасайиши кузатилмоқда.

“Реал маълумотларда 2022 йилнинг мос чорагига нисбатан қурилиш соҳасида — 3,5 фоизга, турар жой ва овқатланиш хизматлари кўрсатишда — 2,6 фоизга, таълимда — 4,8 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 0,1 фоизга камайган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда аҳолининг ўртача иш ҳақи қанча?