date
views 1 240

Путин билан рақс тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Россия қишлоғига кўчиб келди

2018 йилда Путин Кнайслнинг тўйида меҳмон бўлган, улар базм давомида рақс тушган
Фото: EPA

Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Карин Кнайсл Европани тарк этгач, Россиянинг Рязань вилояти, Петрушово қишлоғига келиб жойлашди. Бу ҳақда “Вид сбоку” нашри хабар берди.

Кнайсл маҳаллий байрамда қатнашган, одамлар билан суҳбатда у танишлари орқали Петрушовода квартира ижарага олганини айтган.

Фото: “Вид сбоку”
“Яна бир ойлик ижара пулини тўлаб қўйганман, кейин нима қиламан — кўрамиз. Келажагим ҳақида ҳеч нарса билмайман, ҳеч нарса”, — деди у.

Шу билан бирга, Кнайсл Санкт-Петербургдаги университет марказида иш бошлашини маълум қилди.

“Бу ерга келиш осон бўлмади, лекин мен ўз йўлимни топишга ҳаракат қиляпман, гарчи бу қийин бўлса ҳам. Бу ер менга ёқади, қишлоқ жуда чиройли. Ишга киришдим, дарс беришни ва ўқиб-ўрганишни давом эттиряпман, китобларимни ёзяпман, тил ўрганяпман. Мен эски ҳаётимни ташлаб, ҳаммасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдим, 60 ёшда бу осон эмас”, — деди Кнайсл.
Фото: “Вид сбоку”

Кнайсл 2021 йил июнидан бери Россиянинг “Роснефть” компанияси директорлар кенгаши аъзоси. У 2017—2019 йилларда Австрия Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган ва Россия президенти Владимир Путин билан яқин алоқада бўлган. Путин 2018 йилда Кнайслнинг тўйида меҳмон бўлган, улар базм давомида рақсга тушган.

2022 йилда Карин Кнайсл ҳаётига суиқасд таҳдиди туфайли Австрияни тарк этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин билан рақс тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Россия қишлоғига кўчиб келди