19:45 / 11.08.2023
1 109

Россия “Кинжал” ракеталари билан Киевга ҳужум қилди

Фото: depositphotos.com

Россия 11 август куни эрталаб Киев вилоятига Х-47 “Кинжал” аэробаллистик ракеталари учирди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.

“Душман тўртта МиГ-31К самолётидан 4 та Х-47 ‘Кинжал’ аэробаллистик ракеталарини учирди. Парвоз Россиянинг Тула ва Липецк вилоятлари ҳаво ҳудудидан амалга оширилди.
Ракеталар Украина ҳаво ҳудудига шимолдан кириб, жануби-ғарбга қараб Ивано-Франковск вилоятидаги ‘Коломия’ аэродроми ҳудудига йўл олган”, — дейилади хабарда.

Киев вилояти ҳудудида битта Х-47 ракетаси йўқ қилинган. Қолганлари аэродромдан унчалик узоқ бўлмаган жойда қулаган.

“Фуқаролик инфратузилма объектларига зарба берилди, ракеталардан бири уй-жой секторига тегди. Ивано-Франковск вилояти маъмуриятига кўра, Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида бир бола ҳалок бўлган, жароҳат олганлар ҳам бор”, — дейди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари.

Россия Украинага “Кинжал” ракеталари билан зарба берди

11 август куни эрталаб Кинжал аэробаллистик ракеталарининг учирилиши сабабли Украина бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тревогаси эълон қилинди.

Киевда портлашлар содир бўлган. Шаҳар мерининг айтишича, ракета бўлаклари болалар шифохонасига тушган.

Украинанинг Запорожье, Россиянинг Брянск вилоятлари ўққа тутилди

10 август куни кечқурун Запорожье шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши, жумладан, тўрт нафар бола жароҳатланди. Россия Запорожье вилоятининг фуаролик инфратузилмаси объектига “Искандер-К” ракеталари билан зарба берган.

10 август куни Россиянинг Брянск вилоятидаги Чауси қишлоғи ўққа тутилган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган. Яна икки фуқаро — бир аёл ва бир эркак турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия “Кинжал” ракеталари билан Киевга ҳужум қилди