Кулеба: “Украинанинг қарши ҳужуми секин, аммо барқарор давом этмоқда”

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида қарши ҳужум секин, аммо барқарор давом этаётганини маълум қилди.
Қарши ҳужумдаги энг катта муаммо сифатида у руслар ўтган йил давомида қурган мустаҳкам мудофаа позицияларини кўрсатиб ўтган.
“Жангчиларимиз учун олдинга бориш осон эмас. Лекин охир-оқибат биз буни уддалаймиз. Мен Италияда Иккинчи жаҳон уруши пайтида Монте-Кассино жангини эслайман. Дастлаб Германиянинг даҳшатли позициялари иттифоқчилар йўлини тўсиб қўйган эди. Аммо тўрт ой ўтиб, улар немисларни мағлуб қилиб, муваффақиятга эришдилар”, — деди у.
Кулебанинг қайд этишича, Украина қўшинлари ҳам худди шундай вазиятда.
“Ишончим комилки, биз албатта ғалаба қозонамиз”, — деди Украина ташқи ишлар вазири.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!