date
views 1 681

АҚШда 10 яшар қиз турмушга чиқди ва 12 кундан сўнг вафот этди

Фото: Telegram

АҚШда 10 ёшли Эмма исмли қиз ўлимидан 12 кун олдин орзусини рўёбга чиқарди ва энг яқин дўсти Даниэлга “турмушга чиқди”. Бу ҳақда Passion нашри хабар берди.

Хабарга кўра, болалар улғайгач оила қуришни хоҳлаган, аммо лейкемия ташхиси бунга қаршилик қилган. Қиз ва унинг ота-онаси узоқ вақт давомида хавфли касалликка қарши курашишга ҳаракат қилган, аммо бу натижа бермаган.

Кейинги текширувдан сўнг шифокорлар қизнинг умри оз қолганини айтган.

“Кўпчилик болалар Диснейлендга боришни хоҳлайди, Эмма эса турмушга чиқишни ва уч фарзанди бўлишини хоҳларди”, — деди Эмманинг онаси.

Тармоқ фойдаланувчилари воқеани фаол муҳокама қилган. Баъзилар Эмманинг ота-насини мақтаса, бошқалари уларнинг қарорини тушунмаслигини билдирган.

Тўйга Эммани ногиронлар аравачасида олиб келишган.

“Байрам боланинг энг бахтли кунларидан бирига айланди, аммо ёш қиз тўйидан 12 кун ўтиб оламдан ўтди”, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 10 яшар қиз турмушга чиқди ва 12 кундан сўнг вафот этди