Қамоққа олинган собиқ президент бир соат ўтиб озод қилинди

1 дақиқа ўқиш313
Қамоққа олинган собиқ президент бир соат ўтиб озод қилинди

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) собиқ президенти Жейкоб Зума ҳибсга олинди, аммо қамоқхонада бўш жой йўқлиги важидан бир соат ўтиб озодликка чиқарилди.

Судга нисбатан ҳурматсизликда айбланиб 15 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган 81 ёшли Жейкоб Зума жума куни ўз ихтиёри билан туғилиб ўсган вилояти – Квазулу-Наталдаги озодликдан маҳрум этиш муассасасига келган. Бир соат ўтиб эса, тутқунгоҳда бўш жой йўқлиги асос қилиниб қўйиб юборилган.

Мамлакат адлия вазири Рональд Ламола Ж.Зумага нисбатан жамият учун хавфи кам жиноятчиларни озод қилиш дастури татбиқ этилганини маълум қилган. Вазир бу қарор жазо муассасаси томонидан қабул қилингани, собиқ президент имтиёздан фойдаланмаганини қайд этган.

ЖАРда қамоқхоналар тўлиб кетгани сабабли жамият учун хавфи кам жиноятчиларни озод қилиш дастури жорий этилган. Таҳлилларга кўра, жазо муассасаларида сиғимга нисбатан 47 фоиз кўпроқ маҳкум сақланмоқда. Апрель ойида жорий қилинган дастур асосида 9 минг маҳкум муддатидан аввал озод қилинган.

Мухолифат эса амалдаги маъмуриятни собиқ президентга одил судловдан бўйин товлашда кўмак кўрсатишда айблаган.

Ж.Зума 9 йиллик президентликдан кейин 2018 йилнинг февраль ойида жамоатчиликнинг босими ва норозилиги остида истеъфо беришга мажбур бўлган.

Коррупцияда айбланган сиёсатчи барча айбловларни рад этган.

2021 йилда Зума қамоққа олинганидан кейин мамлакатда рўй берган оммавий тартибсизликларда юзлаб одам ҳалок бўлган.

Маҳкамага нисбатан ҳурматсизликда айбланган сиёсатчи 15 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ у икки ой ўтиб, соғлиғи сабабли қамоқдан чиқарилган. Бу қарорни ноқонуний деб топган апелляция суди Зумани қамоққа қайтаришни буюрган.

Жейкоб Зума расман зулус қабилаларининг кўпхотинлилик анъанасига содиқ эканини маълум қилган. Сиёсатчининг бир неча хотини, 18 фарзанди борлиги айтилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?