12:42 / 14.08.2023
260

Россия кучлари Одессага Shahed дронлари ва “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштирди

Ракета ва дрон парчалари супермаркетга тушиб, ёнғин содир бўлди
Фото: Telegram

Украина Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 14 августга ўтар кечаси Одессага учирилган дрон ва ракеталарнинг барчасини уриб туширди, деб хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизмати.

Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси вакили Сергей Братчукнинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар кечаси Одессага уч марта зарба берган – аввалига учувчисиз учоқлар, кейин ракеталар билан. Унга кўра, шаҳар маркази ҳужум нишонига айланган.

Ҳаммаси бўлиб Россия кучлари 15 та Shahed-136/131 камикадзе дронлари ва саккизта “Калибр” қанотли ракеталари билан ҳужум қилган. Дронлар Одессага Краснодар ўлкасидаги Приморско-Ахтарск шаҳридан, “Калибр”лар эса Ялта вилоятида Қора денгиздаги Россия фрегатидан отилган.

Ракета ва дрон парчалари қулаши туфайли Одессанинг бир қанча туманларида ёнғинлар содир бўлди. Украина қуруқликдаги қўшинларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги ракета парчалари ўқув муассасаларидан бирининг ётоқхонаси ва “Фоззи” супермаркетига зарар етказганини, бир нечта уйларнинг ойналари синганини, яқин атрофда турган машиналарга ҳам зарар етганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, супермаркетнинг уч ходими жароҳатланган.

Фото: Telegram
Фото: Telegram

18 июлдан бери Россия қўшинлари Украина порт инфратузилмаси объектларига, жумладан, Одессага ҳужум қилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги буни Қрим кўпригидаги портлаш учун “қасос” деб атамоқда.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия кучлари Одессага Shahed дронлари ва “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштирди