
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик сотувчи тарвуз “қимматлиги” туфайли пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.
Воқеа 13 август куни соат 20:00 атрофида Художников шоҳ кўчасидаги дўконда содир бўлган. Мева-сабзавот сотувчи 46 ёшли ўзбекистонликнинг олдига номаълум эркак келиб, тарвузнинг нархини туширишни сўраган. Рад жавобини олган харидор пичоқни олиб, сотувчига урган.
Жабрланувчи қорин бўшлиғида пичоқ санчилган жароҳат билан 3-шаҳар шифохонасига етказилган. У ҳужумчини 40 ёшлар атрофидаги, оқ сочли эркак деб, тасвирлаб берди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар