Эквадорнинг Эсмералдас провинциясидаги «Фуқаролик инқилоби» сўл сиёсий ҳаракати етакчиси Педро Брионес уйи яқинида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилди, деб хабар берди унинг партиядош сафдошлари 14 август, душанба куни.
«Фуқаролик инқилоби» партиясидан президентликка номзод Луис Гонсалес марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Эквадор ўзининг энг қонли даврини бошдан кечирмоқда. Бу бепарво ҳукумат ва мафия томонидан эгаллаб олинган давлатнинг умумий ҳаракатсизлиги туфайли юз бермоқда. Мен бу зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган Педро Брионеснинг оиласига ҳамдардлик билдираман», - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).
Эквадорда президентликка номзод ўлдирилди
Бир неча кун олдин мамлакатда яна бир сиёсатчи - «Саф» ҳаракатидан президентликка номзод Фернандо Вилявисенсо ўлдирилган эди. El Universo газетасининг ёзишича, Китодаги сайловолди учрашувидан сўнг унинг бошига уч марта ўқ узилган.
20 август куни Эквадорда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!