date
views 879

Рамзан Қодировнинг ўғли Қуръонни ёққан йигитни изоляторда калтаклади

Фото: “theinsider.ru”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам Қодиров тергов изоляторида Қуръонни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган 19 ёшли Никита Журавелни калтаклади. Йигит ҳолат юзасидан Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалковага мурожаат юборди. Бу ҳақда Тhе Insider хабар берди.

Журавел ўз мурожаатида Адам Қодиров уни тергов изоляторига келган вақтида калтаклаганини айтган. У Чеченистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Мансур Солтаевга текширув ўтказиш ҳамда калтакланганлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига эътибор беришни сўраб мурожаат қилган.

Чеченистон Жазони ижро этиш хизматига алоқадор манбага кора, Журавел 15 август куни Рамзан Қодировнинг ташрифидан кейин калтакланган. Адам Қодиров Журавелни калтаклаш учун атайлаб камерада қолгани айтилмоқда.

22 май куни Волгоград суди 19 ёшли Никита Журавелни икки ойга ҳибсга олди. “РИА Новости” тегишли видеони чоп этган, унда Волгоград фуқароси дунё мусулмонларидан узр сўраган ва Қуръонни ёқиш “жуда ёмон иш” эканини айтган.

Сўроқ пайтида Журавел “Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан 10 минг рубль мукофот эвазига” Қуръонни ёқиб юборганини ва ҳаракат протоколини “СБУ” ходимига топширганини айтган. Иш Чеченистон Республикасига ўтказилди, талаба Грознийга олиб кетилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Тhе Insider суҳбатлашган адвокатнинг фикрича, ишни Чеченистонга ўтказиш қарори одамларни қўрқитиш ва Рамзан Қодировга Россияда Ислом динига тажовуз қилган ҳар қандай шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини бериш учун қабул қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг ўғли Қуръонни ёққан йигитни изоляторда калтаклади