date
views 833

Украина разведкаси раҳбари Қримдаги рус ҳарбийлари “тақдири” ҳақида гапирди

Фото: gur.gov.ua

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов “яқин орада” украинлар Қримда рус ҳарбийлари қандай йўқ қилинаётганини “кўришини” айтди. Бу ҳақда ITV хабар берди.

Будановнинг сўзларига кўра, “афсуски, Қрим деоккупациясидан жуда қўрқаётганлар бор, лекин кутаётганлар ҳам кўп”.

“Уларнинг умидлари беҳуда эмаслигига ишонч билдиришимиз керак. Шунинг учун Қрим платформаси, вақтинча босиб олинган ҳудудларда қаршилик ҳаракати каби тадбирларни ўтказишимиз керак. Шунчаки Қримдаги босқинчиларни йўқ қилиш. Умуман олганда, яқин орада буни кўрасиз”, — деди у.

Қримнинг озод этилиши

Қримнинг деоккупацияси яқинлашиши ҳақидаги музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда. Июль ойи охирида Кирилл Буданов яқин орада Украина Қуролли кучлари ярим орол ҳудудида бўлишини прогноз қилганди. Мутахассислар ҳам бу вақт яқинлашаётганига ишонч ҳосил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси раҳбари Қримдаги рус ҳарбийлари “тақдири” ҳақида гапирди