
Фото: AP
Таиланд собиқ бош вазири, 15 йилдан буён қочқинда бўлган Таксин Чинават аэропортдаёқ қўлга олинди. Уни тезда мамлакат Олий суди биносига олиб боришди ва собиқ мулозим 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
2001-2006 йилларда Таиланд ҳукуматини бошқарган 74 ёшли Таксин Чинават миллиардер, «Манчестер Сити» клубининг собиқ хўжайини ҳисобланади. У 2006 йил ҳарбий тўнтариш оқибатида ағдарилган ва мамлакатдан қочиб кетган эди.
Хорижда бўлиб турган вақтида Чинаватга нисбатан бир нечта моддалар, хусусан, коррупция ва ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича иш очилиб, сиртдан қамоқ жазоси тайинланганди. Таксин Чинават қўлга олинишини билиб туриб, ихтиёрий тарзда Таиландга қайтиб келгани айтилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар