date
views 74

Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди

Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев икки давлат ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор истиқболли йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Қайд қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича «йўл харитаси», энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида, ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, «Е-permit» рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди ҳамда Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди