18:48 / 23.08.2023
485

Фронтнинг энг қайноқ нуқталарида вазият қандай?

Фото: Reuters

Рус ҳарбийлари Купянск-Сватово-Кременная линиясида ҳужум операцияларини амалга ошириб, олдинга силжиди. Америка урушни ўрганиш инситути (ISW) таҳлилчилари фронтнинг қайноқ нуқталаридаги вазият ҳақида маълумот берди.

Таҳлилчиларга кўра, рус қўшинлари Купянск шимоли-шарқидаги ҳудудда илгарилаган. Украина Қуролли кучлари Бахмут ҳудудида ҳужум операцияларини ўтказиб, олдинга силжиган.

“Қарши томон Бахмут ҳудудида ҳужум операцияларини амалга оширган бўлса ҳам, ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмади. Худди шу ҳолат Авдиивка-Донецк линиясида ҳам кузатилган”, — дейди таҳлилчилар.

Бундан ташқари, Россия қўшинлари Ореховскда фронтнинг бошқа йўналишидаги чекланган бўлинмаларни тўпламоқда.

Қарши ҳужум қандай кечмоқда?

ISW фронтнинг бошқа йўналишлардаги операциялар муҳимлигича қолаётганини таъкидлади, чунки улар русларнинг янада кучайишига тўсқинлик қилиши мумкин.

“Украинанинг фронтнинг бошқа участкаларида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини танқид қилиш ва барча мавжуд захираларни битта чизиққа жамлашга чақириш муаммоли. Украинанинг Великая Новоселка жанубидаги ҳужум операциялари Мелитополга қарши операциялар билан параллел равишда давом этаётгани, руслар учун кўплаб муаммолар ва қайси йўналишни кучайтиришни танлаш зарурлигини келтириб чиқаради. Душманнинг барча захираларни аниқ зарбани тўхтатишга жамлашига йўл қўймаслик керак”, — дея хулоса қилади таҳлилчилар.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фронтнинг энг қайноқ нуқталарида вазият қандай?