date
views 473

“Чиройли йигит” — Байден Трампнинг қамоқхонадаги суратини масхара қилди

Фото: Fulton County Sheriff’s Office

АҚШ президенти Жо Байден рақиби, собиқ президент Дональд Трампнинг қамоқхонадаги суратини масхара қилди.

Тhе Hill нашрининг ёзишича, журналистлар Америка етакчисидан Трампнинг полиция идорасида суратга олинган суратини қандай изоҳлаши ҳақида сўрашган. Байден бу саволга ҳазил билан жавоб берди.

Мен уни телевизорда кўрдим. Чиройли йигит”, — деди Байден.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ президентлари орасида маҳбус сифатида суратга туширилган биринчи шахс бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Трампнинг ўғли отасининг қамоқхонадаги фотосурати акс этган буюмларнинг сотувини бошлагани ҳам маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Чиройли йигит” — Байден Трампнинг қамоқхонадаги суратини масхара қилди