11:52 / 28.08.2023
534

Россия Украинанинг Полтава вилоятига ракеталардан зарба берди

Фото: Telegram

28 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Полтава вилоятидаги саноат объектига ҳужум қилди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Лунин. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг аниқлик киритишича, зарба Миргород тумани, Гоголево қишлоғига берилган, ёғ заводи ёниб кетган.

Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган. Улар тунги смена ишчилари эди.

Фото: Telegram

Шунингдек, ракета зарбаси дўконлардан бирини вайрон қилган.

Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда, деди Лунин бошқа тафсилотларни келтирмасдан.

Ўз навбатида, Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги 28 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага денгиз ва ҳаводан ракеталар билан ҳужум уюштирганини маълум қилди. Самолётдан учирилган иккита “Калибр” қанотли ракеталари ва иккита Х-59 уриб туширилди, дейилади Украина ҳарбийларининг баёнотида.

Улар Россия қўшинлари нечта ракета учирганига аниқлик киритмади, фақат ракеталардан бири Полтава вилоятидаги фуқаролик ишлаб чиқариш корхонасига урилганини таъкидлади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинанинг Полтава вилоятига ракеталардан зарба берди