
Россиялик мухолифатчи Дмитрий Гудков “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг тақдири Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг бошига ҳам тушиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Гудковнинг сўзларига кўра, “Вагнер” раҳбари ўлимидан сўнг, Россия хавфсизлик кучлари мамлакатда йўқ қилинадиган навбатдаги нуфузли шахсларни қидиради. Бундай ҳаракатларга сабаб, агар Россияда “қийинчилик даври” бошланса, хавфсизлик кучлари йўқ бўлиб кетишидан қўрқишдир.
Путин Россия ҳукуматида мавжуд бўлган турли зиддиятли гуруҳлар ўртасида тинчлик ўрнатувчи вазифани бажарган. Шунинг учун, ташқаридан бу куч монолит ва биргаликда ҳаракат қиладигандай кўринади. Бироқ, Пригожин билан бўлган воқеалар бунинг аксини — “Россия президенти ўз ролини бажармаганини” кўрсатди.
Сиёсатчи Қодировнинг қўшинлари ва таъсири борлиги, шу учун Россия хавфсизлик кучлари билан тўқнаш келиши мумкинлигини эслатди:
У Чеченистон раҳбари билан кескинлашувдан ташқари, руслар Россия хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги ўртасидаги қарама-қаршиликни ҳам кўриши мумкинлигини билдирди.