
АҚШ кўп йиллик уруш натижасида жабр кўрган Сурия аҳолисига ва қочқинларга гуманитар ёрдам бериш учун яна 439 миллион доллар ажратади. Бу ҳақида давлат департаменти маълумотига таяниб, РИА “Новости” асосида хабар беради “Кун”.
Манбага кўра, низолар бошланган 2011 йилдан буён Американинг сурияликларга кўрсатаётган ёрдами 5,6 миллиард долларни ташкил қилади.
Мазкур ёрдам пули БМТ, бошқа халқаро ва нодавлат ташкилотлар операцияларини молиялаштиришга йўналтирилади. Маблағнинг бир қисми қочқинларни ўз ҳудудида қабул қилиб олаётган Сурияга қўшни мамлакатларга ёрдам тариқасида берилади.
Давлат департаментида таъкидланишича, Сурия аҳолиси ҳам “Асаднинг режими” (президент), ҳам ИШИД, ҳам “Жабҳат ан-Нусра” экстремистик гуруҳларининг ҳужумларидан ҳар томонлама жабр кўрмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар