Трамп: “Байденнинг шарафсиз сиёсати Американи жаҳаннамга олиб кетмоқда”

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, расмий тадбирлар вақтида оёқда туролмаётган Жо Байден мамлакатни бошқара олмайди.
“Ҳаво кучлари академиясининг битирув маросимида Байден ҳатто оёқда тўғри туролмади. У самолёт трапидан йиқилмасдан кўтарилолмайди. Ва энг муҳими, у икки гапни эплаб айтишга қодир эмас”, — деди Трамп ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеомурожаатида.
Американинг 45-президенти фикрича, буларнинг барчаси Байден АҚШдек йирик давлатни бошқармаслиги кераклигини англатади.
Трамп Байденни “шарафсиз”, — деб атади. — Уни нафақат аҳмоқ ва қобилиятсиз, балки ақлдан озган деб ўйлайман”. Байденнинг атроф-муҳит, мигрантлар ва либерал қуролларга оид сиёсати мамлакатни жаҳаннамга олиб боради, деди Трамп.
“Охир-оқибат бу одам туфайли ҳеч қандай сабабсиз учинчи жаҳон уруши бошланади”, — деб Трамп.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!