date
views 340

Трамп агар яна президент этиб сайланса, Байденни ҳибсга олишига шама қилди

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги сайловларда қайта сайланса, сиёсий душманларини қамоққа ташлашга ваъда берди.

Шу билан бирга, у Байденни ана шундай рақиблардан бири деб билишига шама қилди, дея хабар бермоқда Тhе Guardian нашри.

Журналист Трампдан президентлик пайтида Hillари Клинтонни ҳибсга олмаганидан афсусдами- йўқми, шунингдек, яна президент бўлса, ҳозирги “сиёсий душманлари”ни қамаб қўядими ёки йўқми, деб сўради. Трамп бунга ижобий жавоб қайтарди.

Жавобим шундай: менинг бошқа иложим йўқ, чунки улар менга нисбатан шундай қилишяпти”, — деди собиқ президент.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни ўзига қўйилган айбловларга алоқадор деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп агар яна президент этиб сайланса, Байденни ҳибсга олишига шама қилди