date
views 371

АҚШ матбуоти Ҳавайидаги ҳалокатли ёнғинлар сабабини аниқлади

Фото: Tamir Kalifa / The Washington Post
Мауи оролида ёниб кетган Лахайна шаҳри яқинидаги ташландиқ далаларга бепарволик ҳалокатли ёнғинларга олиб келган.

Бундай хулосага ўз текширувини ўтказган Washington Post нашри келди. Нашр маълумотларига кўра, Лахайна шаҳрини вайрон қилган ёнғин шаҳар яқинидаги ташландиқ, бошқарилмайдиган ер участкасидан тарқала бошлаган.

Мақолада таъкидланишича, «Кўп йиллар давомида ёнғин хавфи ҳақида қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай, эҳтиётсизлик ва давлат ресурсларининг етишмаслиги ўсимликларни бошқариш бўйича мазмунли ҳаракатларга тўсқинлик қилди».

Тасмания университети профессори Дэвид Боумен сўзларига кўра, «шаҳар худди портловчи модда солинган бочка билан қуршалган» ва «учқун чиқишини кутган».

Мауи оролида фожиали ўрмон ёнғинлари 9 август куни бошланди. Табиий офат аллақачон Қўшма Штатларда ўтган асрдаги энг ҳалокатли деб тан олинган. Етказилган зарар 6 миллиард долларни ташкил қилди. Сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган Лахайна шаҳри бутунлай ёниб кетди.

Оролнинг 4,5 минг аҳолиси уй-жойсиз қолди, 115 киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар сони 1100 га яқинлашди. Расмийларга кўра, топилган жасадларни кимга тегишли эканини аниқлаш ниҳоятда қийин. Орол расмийлари фожиада маҳаллий электр энергетика компаниясини айбламоқда, гўёки улар электр тармоғини керакли шаклда сақламаган. Бу кўплаб қисқа туташувларга олиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ матбуоти Ҳавайидаги ҳалокатли ёнғинлар сабабини аниқлади