date
views 365

Қирғизистонда депутат давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди

Фото: Global Look Press

Қирғизистонда депутат Адахан Мадумаров давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Хабарга кўра, гап 2009 йилда Хўжандда имзоланган протокол ҳақида кетмоқда. Адахон Мадумаров Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида Тожикистон томони билан икки мамлакат давлат органлари раҳбарларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари бошчилигидаги ишчи учрашуви баённомасини имзолаган.

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон томони Тожикистондан майдони 5 гектар, узунлиги 275 метр бўлган ер участкасини 49 йилга ижарага олган. Протокол Хўжанддаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Гумонланувчи тергов изоляторида сақланади, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқа тавсилотлар очиқланмаган.

Июнь ойида мамлакат парламенти Бош прокуратура сўровидан сўнг Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлган.

Маълумот ўрнида, Адахан Мадумаров февраль ойида Ўзбекистон раҳбарининг президентлик фаолиятини мақтаб, Садир Жапаровнинг фаолиятини танқид қилганди. У Қирғизистон президенти ўз ташрифларида, асосан, юридик кучга эга бўлмаган меморандумларни имзолашини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда депутат давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди