date
views 216

Байден ёши ўтиши билан унинг донолиги ортиб бораётганини айтди

Фото: CNN

АҚШ президенти Жо Байден ёши ўтган сайин танқидчилар нима дейишидан қатъи назар, унинг донолиги ортиб бораётганини айтди. Шунингдек, ҳали дам олмоқчи эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Гапимни эшитинг. Баъзилар Байден қарияпти, деб айтишмоқда. Мени сизга айтадиган гапим шуки, ёш ўтиши билан бирга инсоннинг донолиги ҳам ортиб боради”, — деди у меҳнат байрами муносабати билан Филаделфия шаҳридаги касаба уюшмалари олдида сўзлаган нутқида.

80 ёшли Байден 2024 йилда иккинчи муддатга президентликка сайланиш учун курашиб кўрмоқчи.

Мен ҳаммадан кўра кўпроқ бу иш билан шуғулланганман, сизнинг ёрдамингиз билан буни давом эттирмоқчиман”, — деди Байден касаба уюшмаси фаолларига.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден ёши ўтиши билан унинг донолиги ортиб бораётганини айтди