date
views 570

Араб дунёсининг энг замонавий қиролича ва маликалари

Араб дунёсининг энг замонавий қиролича ва маликалари

Яқин Шарқ қиролича ва маликаларининг қайси бири услуб борасидаги нозик диди билан мақтана олиши ҳақида гаплашамиз.

Қиролича Рания (Иордания)

Фото: Legion Media

Иорданиянинг энг машҳур қироличаси кийим-кечакка жуда кўп пул сарфлайди — UFО Nо Моrе мутахассисларининг фикрига кўра, 2017 йилда Рания либосларига 268 минг евро сарфлаган, ҳатто бу борада герцогиня Кейтдан ҳам ўзиб кетган. Бир оз вақт ўтгач, қиролича вакиллари ҳисоб-китоблар нотўғри эканлигини айтиб, баёнот беришади: мутахассислар қиролича совға ёки ижара сифатида кўплаб либослар олишини таъкидлашади.

Нима бўлганда ҳам, Рания ҳар бир либосни қандай кийишни яхши билади: мода кузатувчилари қироличанинг дидига шубҳа қилишига ҳеч қандай сабаб йўқ. У шим, оверсайз кофта ва костюмлар кияди ва образи қўпол бўлмаслиги учун кенг чарм камарларни либослари билан уйғунлаштиради.

Фото: Legion Media

Ўзининг бенуқсон дидига қўшимча равишда, Рания Иорданияда кўплаб фойдали ташаббусларни бошлаган таниқли хайриячи. Бундан ташқари, қиролича ҳижобни мажбурий кийишга қарши чиқади. “Биз аёлларни бошида нима борлигига қараб эмас, балки онгида нима бўлаётганига қараб муҳокама қилишимиз керак!” — деган у.

Малика Дина Алюҳани Абдулазиз (Саудия Арабистони)

Фото: Legion Media

Араб шаҳзодаси Султон ибн Фаҳад ибн Носирнинг рафиқасини нафақат қироллик кийиниш кодини модернизация қилувчи, балки ўзи ҳам тенденцияларни белгилаб берувчи ва бошқа аёлларни тажрибага илҳомлантирадиган аёл деб аташ мумкин. Дина модага шунчалик берилиб кетганки, 2017 йилда у Vogue Arabia журналини бош муҳаррир сифатида ташкил қилган. Журналда у бор-йўғи икки ой — март ва апрель ойларида ишлаган, холос.

Малика Дана ал-Халифа (Баҳрайн)

Фото: Legion Media

Машҳур араб қизларидан бири — ҳуқуқшунослик даражасига эга моделер ва блогер. Яқин Шарқдаги энг машҳур шахслардан бири бўлишидан ташқари, Дана модани астойдил ўрганган ва 2018 йилда Dolce & Gabbana шоуларидан бирида иштирок этган.

Малика Амира ат-Тавил (Саудия Арабистони)

Фото: Legion Media

Саудия маликаси таниқли ал-Валид ибн Талал жамғармасининг раҳбари бўлиб, хайрия ишлари учун кўплаб инсонпарварлик мукофотларига сазовор бўлган. Мода соҳасида унинг муваффақиятлари унчалик баланд эмас: қиз нафислик ва вазминликни акс эттирган классик услубни афзал кўради, бу камтарона кийимлар қизиқарли, назокатли бўлиши мумкинлигини исботлайди.

Бундан ташқари, Амира Шарқ қироллик аёллари ҳақидаги асосий стереотипларни йўқ қилиш туфайли аллақачон тарихга киришга муваффақ бўлди. Қиз АҚШда Ню-Хейвен университетида бизнес бошқаруви бўйича таҳсил олган. 18 ёшида у Саудия Арабистони қиролининг жиянига турмушга чиқади. Амира аёллар ҳуқуқларининг фаол ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боради.

Моза бинту Носир ал-Миснед (Қатар)

Фото: Legion Media

Қатар амири Шайх Ҳамад бин Халифа ат-Танийнинг уч хотинидан иккинчиси — Қатар таълим жамғармаси раиси ва фаол хайриячи. У ҳар доим нафис ва бежирим кийинади. Малика Амира ат-Тавилдан фарқли ўлароқ, у анъанавий абаядан воз кечмаган, аксинча уни ҳеч кимга ўхшамаган ҳолда кийишни ўрганди — бу араб дунёси учун муҳим бўлган анъаналарни янгилаш мумкинлигини исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Араб дунёсининг энг замонавий қиролича ва маликалари