date
views 1 005

Тинч океанида акулалар руслар бўлган катамаранни чўктирди (фото)

Фото: Telegram

Тинч океанида акулалар бортида руслар бўлган катамаранни чўктирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Маълум қилинишича, Russian Ocean Wаy — ТION катамарани дунё бўйлаб экспедицияни амалга оширган. Бортда уч киши бўлган, улар жабрланмаган. Акуланинг биринчи ҳужуми 4 сентябрь куни қайд этилган, ўшанда катамараннинг орқа чап баллони шикастланган, шундан сўнг у бутунлай сувга ғарқ бўлган.

Экспедициянинг қирғоқ штаб-квартираси раҳбари Юлия Калюжная акулалар катамаран баллонини “қандайдир сутемизувчилар турига ўхшатиб, ҳужум қилган” бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Фото: Telegram

5 сентябрь куни катамаран қарийб юз мил йўл босишга муваффақ бўлди, бироқ шу куни тунда яна акула ҳужумига учраб, ўнг баллонига зарар етди. 

Оқибатда катамаран чўкишни бошлади, экипаж эса SOS сигналини юборди. 45 дақиқадан сўнг экспедиция аъзолари қуруқ юк ташувчи Dugong Аcе кемаси томонидан олиб кетилди.

Фото: Telegram

Эндиликда жамоа Австралиянинг Брисбен шаҳрига йўл олади. Тез орада Калюжная ҳам экспедицияни давом эттириш учун янги кема топиш мақсадида Австралияга парвоз қилади.

Фото: Telegram
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинч океанида акулалар руслар бўлган катамаранни чўктирди (фото)