date
views 533

Қирғизистон президенти ёрдамчисидан қиймати 300 минг долларга тенг 12 та биткоин ундиришди

Фото: Видеодан кадр

Қирғизистон президенти ёрдамчисидан 300 минг доллар ноқонуний ундирилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш агентлигининг собиқ директори Дониёр Акматов тегишли миқдордаги пулни ундирган. У Жапаровнинг ёрдамчисига қўлида бўлган провокацион материалларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш билан таҳдид қилиб, 12 та биткоин талаб қилган.

6 сентябрь куни Акматов ўзи талаб қилган сумманинг бир қисмини олгач, жиноят устида ушланган. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган”, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти ёрдамчисидан қиймати 300 минг долларга тенг 12 та биткоин ундиришди