date
views 132

Қозоғистонда амалдорларга декларация топшириш учун бир ҳафта муҳлат берилди

Фото: Almaty

Қозоғистон амалдорлари ва уларнинг яқинларига декларация тақдим этиши учун бир ҳафта муҳлат берилди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.

Мазкур декларация давлат органлари ва квазидавлат сектори субъектлари ходимлари, шу жумладан, директорлар кенгаши аъзолари, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан тақдим этилади. Бу 2023 йилдаги умумий декларациянинг иккинчи босқичи ҳисобланади.

Таъкидланишича, декларация қуйидаги йўллар орқали топширилиши мумкин:

  • “Солиқ тўловчилар идорасида” — cabinet.salyk.kz;
  • Электрон ҳукумат порталида — egov.kz;
  • Мобил иловаларда — e-SalyqAzamat, eGovmobile, Halyk Bank.
“Декларацияни ўз вақтида топширишга вақт топинг!” — дейди Иқтисодиёт вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда амалдорларга декларация топшириш учун бир ҳафта муҳлат берилди