date
views 482

Россия самолётларини Украина дронларидан ҳимоя қилиш учун автомобиль шиналари билан қопламоқда

Фото: Махар

Москва кучлари ҳужумчи самолётларининг бир қисмини автомобиль шиналари билан қоплашни бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Экспертлар фикрича, бу уларни Украина дронларининг ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун тайёрланаётган уриниш бўлиши мумкин. Сўнгги пайтларда Россия ҳарбий аэропортларига ҳужумлар ортган.

Энгелсдаги Махар авиабазасидан олинган сунъий йўлдош тасвирларида автомобиль шиналари билан қопланган иккита Ту-95 стратегик бомбардимончи самолётлари кўрсатилган. CNN шиналар самолётга нима учун ўрнатилганини мустақил равишда текшира олмаган.

Бироқ экспертларга кўра, бу нафақат Украина дронларига қарши яна бир ҳимоя қатламини қўшиш, балки самолётнинг айниқса тунда кўринишини камайтиришга қаратилган уриниш бўлиши мумкин.

“Аммо авиатехникалар инфрақизил камералар остида кўриниши мумкин”, — дейди One Wаy Aerospace дрон ишлаб чиқарувчиси Франсиско Серра Мартинс.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия самолётларини Украина дронларидан ҳимоя қилиш учун автомобиль шиналари билан қопламоқда
-->