date
views 381

Байден G20 саммитида Саудия валиаҳд шаҳзодаси исмини талаффуз қила олмади (видео)

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден G20 саммитида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд исмини тўғри талаффуз қила олмади.

Маълум қилинишича, Байден саудиялик ҳамкасбининг исмини иккинчи уринишда ҳам бехато талаффуз қилишда қийналган.

Мен, айниқса, бош вазир Моди ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳам бин Саломга миннатдорлик билдирмоқчиман. Кечирим сўрайман, Муҳаммад Салом”, — деган Байден.

Иккинчи уринишда Америка етакчиси урғуни ўзгартирган, лекин барибир исмни нотўғри талаффуз қилган. Кадрлардан валиаҳд шаҳзода стаканни олиб, сув ичиш орқали ўзининг ноқулайлигини яширишга уринганини кўриш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден G20 саммитида Саудия валиаҳд шаҳзодаси исмини талаффуз қила олмади (видео)