date
views 295

Дунё аҳолиси Ер атрофидан 437 йилда бир марта ўтувчи кометани кўриши мумкин

Дунё аҳолиси Ер атрофидан 437 йилда бир марта ўтувчи кометани кўриши мумкин

Жорий йилнинг 17 сентябрь кунлари Шимолий ярим шар(экватордан шимолда жойлашган ҳудудлар) аҳолиси ҳар 437 йилда бир марта Ер атрофидан учиб ўтувчи кометани кузатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Нишимура номли комета бир ой олдин олимлар томонидан аниқланган эди. Олимларнинг қайд этишича, қулай об-ҳаво шароитида осмон жисмини оддий кўз билан кўриш мумкин.

Нишимура кометаси 17 сентябрь куни Ердан 125 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Маълумотларга кўра, кейинги сафар кометани 2460 йилда кўриш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё аҳолиси Ер атрофидан 437 йилда бир марта ўтувчи кометани кўриши мумкин