date
views 334

Ким Чен Ин Москвага бормоқда. Кремл тасдиқлади

Ким Чен Ин Москвага бормоқда. Кремл тасдиқлади

Фото: AP

«Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан КХДР давлат ишлари раиси Ким Чен Ин яқин кунларда Россияга келади», деб ёзилди Кремл расмий Telegram-каналида.

Бу хабар эълон қилинишидан бир соат аввал Кремл расмий вакили Дмитрий Песков россиялик журналистлар билан суҳбат чоғида Ким Россияга боришини тасдиқламаганди.

Бир қатор нашрларнинг ёзишича, ичида Шимолий Корея етакчиси бўлган поезд аллақачон Россия томон йўлга чиққан. Ушбу икки давлат умумий чегарага эга бўлиб, КХДРдан Россиягача поездда етиб бориш мумкин.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга борган, у билан учрашувда Ким Чен Ин илк марта мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳарбий дронларни кўрсатганди. Кейинчалик ОАВда Ким Чен Ин Россияга бориб, Путин билан қурол-яроқ етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Москвага бормоқда. Кремл тасдиқлади