date
views 561

Ким Чен Ин Россия томон поездда йўлга чиқди

Ким Чен Ин Россия томон поездда йўлга чиқди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун, 11 сентябрь куни Пхеняндан Россияга поездда жўнаб кетди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг YTN телеканали ҳукуматдаги юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Унга кўра, ҳозир Шимолий Корея етакчиси поездда чегарага йўл олади.

YTN аниқлик киритишича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак. Буни Россия делегациясидаги манба тасдиқлаган.

The New York Times маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россиядан сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологиялар, шунингдек, озиқ-овқат ёрдами олишни хоҳлайди. Песков нашрга изоҳ беришдан бош тортган. «Бу мавзуда сизга айтадиган ҳеч нарсамиз йўқ», деган у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Россия томон поездда йўлга чиқди