Фото: Россия тергов қўмитаси
Нижний Новгород вилоятининг Дзержинск шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси «КамАЗ» автомобилида полиция биносига ҳужум қилди.
Baza хабарига кўра, 12 сентябрга ўтар кечаси ҳайдовчи «КамАЗ» машинасида 2-сон полиция таянч пункти биносига яқинлашиб, манипулятор билан бетон блокини кўтариб, бинога зарба беришни бошлаган. Биринчи зарба кириш эшигига, яна бири деворга берилган. Оқибатда, полициячилар бино ичида қамалиб қолган. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочиб кетган.
Шундан сўнг, тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, 2 соат ичида ҳайдовчи қўлга олинган. Унинг исми шарифи Жонибек Жавлиев экани айтилмоқда. Ҳайдовчи нега бундай қилганини тушунтириб беролмаган.
Терговчилар Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси («Безорилик») билан жиноий иш қўзғатган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар