20:49 / 14.09.2023
2 029

Зеленскийга фронтдан даҳшатли хабар айтишди: “Қуршаб олишади ва йўқ қилишади”

Зеленскийга фронтдан даҳшатли хабар айтишди: “Қуршаб олишади ва йўқ қилишади”

Яхши жиҳозланган ва тайёргарликдан ўтган Россия ҳарбийлари яқинда Украинанинг чарчаган армиясини бутунлай мағлуб этади, дейди собиқ америкалик разведка ходими Скотт Риттер “Danny Haiphong” YouTube каналига берган интервьюсида.

Уларнинг (Украина Қуролли кучлари – таҳр.) бор кучлари тугади. Уларда аскарлар, танклар, пиёда жанговар машиналар қолмади, ҳеч нарса қолмади. Улар ҳозиргина Украина бош штаби захирада сақлаган сўнгги учта стратегик бригадани жангга ташладилар. Бу уч бригада ҳозир қаердалигини биласизми? Уларни жойида йўқ қилишяпти, ҳатто ҳеч қаерга силжишмаган”, — деди у.

Риттернинг таъкидлашича, Россия армияси шахсий таркиб ва ​​техника бўйича сезиларли устунликка эга, шунинг учун Украина Қуролли кучларида шунчаки омон қолиш имконияти йўқ.

Агар Украина Қуролли кучларининг ҳужуми ҳозир муваффақиятсизликка учраса, унда улар учун ҳаммаси тугайди. Улар қуршаб олинади ва йўқ қилинади”, - дея хулоса қилди разведкачи.

Унинг фикрича, ҳозирда Украина учун энг яхши ечим сўзсиз таслим бўлиш ва Россиянинг барча шартларини қабул қилишдир.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари қарши ҳужум бошланганидан бери 71 минг кишидан ошганини маълум қилганди. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари йўналишларнинг бирортасида ҳам ўз мақсадларига эриша олмаган.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийга фронтдан даҳшатли хабар айтишди: “Қуршаб олишади ва йўқ қилишади”