21:23 / 14.09.2023
585

Вафот этишга рухсат берилмаган Лонгйирбиен шаҳри қандай жой?

Фото: Getty Images
Норвегиянинг Свалбард архипелагида жойлашган Лонгйирбиен шаҳри аҳолиси вафот этиш учун шаҳардан ташқарига чиқишга мажбур. Бу қонуний талаб. Чунки шаҳар табиати жасадларнинг чиришига йўл қўймайди.

Лонгйирбиен Норвегиянинг Свалбард архипелагида жойлашган кичик шаҳар. Ҳудуд кўмир қазиб олишга ихтисослашган. Арктикада жойлашган бу шаҳар ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотлар борки, улар ҳақида жуда кам гапирилган.

Тоғ-кон саноати учун очилган шаҳар

Лонгйирбиен Адвентфёрд қирғоғидаги водийда жойлашган бўлиб, тик тоғлар ва бир нечта музликлар билан ўралган. Шаҳар 1990 йилларда тоғ-кон саноати сабаб вужудга келган. 1901 йилда америкалик саноатчи Жоҳн Мунро Лонгйир бу ерга келиб кончилик қидирув ишларини бошлайди. Ва 1906 йилда ҳудуддаги илк конни очади. Шундан кейин шаҳар номи Лонгйирбиен деб атала бошланади. “Long year” – узун йил деган маънони англатади. Ҳозир ҳам бу ҳудуд кончилиги билан машҳур ва одамларнинг асосий қисми ҳам шу соҳа эгаларидир.

Шаҳарда ўтган 40 йил ичида кончиликдан ташқари бошқа бизнеслар ҳам ривожланди. Масалан, эндиликда шаҳар туристлар орқали ҳам бойимоқда. Йилига 100 мингдан ортиқ киши шаҳарга ташриф буюради.

Кундуз куни ҳам фонарда юриш

Лонгйирбиенда энг иссиқ ҳарорат 21 даража, энг совуқ эса – 46,3 даражада қайд этилган. Шаҳарда 53 давлатдан одамлар келиб яшайди. Уларнинг сони эса 2,400 атрофида. Яшашга келадиганлар орасида совуқ Арктика табиатида кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайдиган саргузашт ихлосмандлари ҳам бор. 

Лонгйирбиен дунёнинг энг шимолий шаҳри ҳисобланади. Шаҳарда қуёшнинг энг охирги ботиши 25 октябрга тўғри келади. Шундан кейин 4 ой давомида қуёш қайтиб чиқмайди. Қуёшнинг қайта чиқиш куни 8 март бўлиб, одамлар шу куни 12:15 да қуёшнинг расман қайтишини кутиб олиш учун йиғилишади. Бу маросим байрами 1 ҳафта давом этади. Қуёшсиз кунларда одамлар ишга ёки бирор юмуш билан кўчага чиқса, бошда фонар билан юради. 

Оқ айиқлар ва буғулар билан қўшничилик

Шаҳардаги ўзига хосликлардан бири одамлар шимол буғулари ва қутб айиқлари билан ёнма-ён яшайди. Сувга яқин жойларда эса сузаётган китларни ҳам кўриш мумкин.

Оқ айиқлар исталган пайт йўлингиздан чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун аҳоли кўпинча қурол билан юради. Иқлими қаттиқ совуқ, аксар кунларида булутли ва қуёш бўлмайди. Бу манзара айрим сайёҳлар учун маъқул келса, айримларга ёқмаслиги мумкин.

Ўлиш тақиқланган

Бу ерга четдан одамлар ишлаш ва яшаш учун келади, лекин узоқ муддатга эмас. Норвегия расмийлари статистикасига кўра, одамларнинг бу ерда ўртача қолиб яшаши 7 йилга тўғри келади.

Қонун бўйича одамларга Лонйирбиенда вафот этишга рухсат берилмаган. Чунки Арктиканинг ўта совуқ иқлими жасадларнинг чиришига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам шаҳардаги қабристонда ўлик қабул қилиш тўхтатилганига 70 йил бўляпти.

Қонунга кўра, шаҳар аҳолиси вафот этиш учун расмий рухсат олиб, бошқа шаҳарга кетиши керак. Агар кимдир тўсатдан ўлиб қолса, унинг жасади самолётда ёки кемада Норвегияга жўнатилади.

Шаҳарнинг воз кечилмас транспорти

Лонгйирбиен шаҳрида жами йўллар узунлиги қўшиб чиқилса, 40 километрни ташкил қилади. Шаҳар шаҳар атрофи, шаҳар маркази ва янги шаҳарга бўлинган. Кўпгина меҳмонхоналар, ресторанлар, паблар ва дўконлар шаҳар марказида жойлашган. Кўчаларга ном эмас, рақам қўйилган. Туб аҳоли маданиятига кўра, меҳмонхона ёки ресторанларга оёқ кийим ечиб кирилади.

Шаҳарда кам одам яшашига қарамасдан, метрополис сайёҳларга ҳам, аҳолига ҳам жуда кенг сервис турларини тақдим қилади. Масалан, бир қанча ресторанлар, бар, дўкон ва табиат қўйнида кўнгилочар машғулотлар сайёҳлар учун айни муддао бўлиши мумкин. 

Ўта совуқ ҳароратда узоқ шимол давлатидаги бу шаҳарнинг ўз шоколад фабрикаси, иссиқхонаси борлиги ва унда бир қанча сабзавотлар етиштирилишини кўп киши тахмин қилолмаслиги мумкин. Аслида эса бу саналганларнинг барини Лонгйирбиенда учрата оласиз.

Шаҳарнинг асосий транспорти Snowmobile деб аталади. У каттароқ мотоциклни эслатиб юборадиган, қорда юришга мослашган транспорт тури. Ва бу шаҳардаги энг асосий транспорт воситаси ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вафот этишга рухсат берилмаган Лонгйирбиен шаҳри қандай жой?