date
views 265

Алпинист 600 метр баландликдан тушиб кетди ва омон қолди

Алпинист 600 метр баландликдан тушиб кетди ва омон қолди

Янги Зеландияда алпинист Таранаки тоғидан қулаб тушди ва қияликдан тахминан 600 метрга учиб кетди. Энг хавфли тоғлардан бири бўлган баландликдан йиқилган алпинист енгил жароҳатлар олди. Ғарб оммавий ахборот воситалари бу воқеани «мўъжизавий омон қолиш» деб ёзишмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, алпинистга ҳақиқатан ҳам омад кулиб боққан, сабаби тоғ ёнбағирларидаги қор эриб, унинг тушишини «юмшатган».

Янги Зеландия тоғ туризми хавфсизлиги кенгаши маълумотларига кўра, Таранаки мамлакатдаги энг хавфли жойлардан бири ҳисобланади. Бу Шимолий оролнинг ғарбий қирғоғида жойлашган сўнган вулқон.

«Унинг бошқа тоғлардан алоҳида, яккалиги, қирғоққа яқинлиги ва географик жойлашуви Янги Зеландияда энг тез ўзгарувчан ва оғир об-ҳаво шароитларига олиб келади. Об-ҳаво мураккаб ландшафт билан қўшилиб, ўзига хос шароитларни яратади, энг кичик хатолик ҳам фожиага олиб келиши мумкин», — дея тушунтирди маҳаллий ҳокимият вакиллари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алпинист 600 метр баландликдан тушиб кетди ва омон қолди