
Туркиядаги исёнчи-ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқишни истаган тинч аҳоли вакиллари дастлаб Анқара ва Истанбул шаҳарлари марказига йиғилиб, ҳарбийларга қарши хужум қилган бўлса, тонгда нафақат Истанбул ва Анқара, балки барча шаҳарларнинг марказий майдонларига оламон тўпланди. Бу ҳақда "IHA"га асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Майдонларга тўпланган минглаб аҳолининг “Тик тур, эгилма. Бу миллат сен билан. Миллат ухлама, ўз ватанинга эга чиқ”, деган ҳайқириғи шаҳарни жумбушга келтирмоқда.

Шаҳарлардаги масжидларда одамларни марказий майдонларга тўпланишга қаратилган эълонлар ўқилмоқда. Аскарларнинг ҳавога ўқ очишига қарамай, тинч аҳоли вакиллари шаҳар марказига тўпланмоқда. Намойишлар давом этиши оқибатида исёнчи-ҳарбийлар “Энг буюк аскар – бу бизнинг аскар, бу байроқ ҳаммамизники”, деган чақириқлар билан одамларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.